Ўзбек мутахассислари кореянинг ахборотлаштириш бўйича лойиҳалар қийматини аниқлаш тажрибасини ўргандилар

Дата: 17:36, 13-01-2015.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – Корея Республикасининг Чунъанг университети мутахассислари Ўзбекистонда кореянинг ахборотлаштириш бўйича лойиҳалар қийматини аниқлаш тажрибасига доир тренинг ўтказдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат Алоқа қўмитасидан хабар қилишларича, тренингда қўмита бўлинмалари, шунингдек, қатор бошқа вазирлик ва муассасаларнинг 40дан ошиқ вакиллари қатнашишган.

Тренинг иштирокчилари функционал нуқталар услуби (function points method) асосида дастурий таъминот ишлаб чиқиш қиймати, ахборот тизимини эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатиш, ахборот тизими экспертизаси (information system audit cost standard) ва ахборот стратегиясини режалаштириш (consulting coefficient method), фоизли ҳисоб (rate method), иш ҳақи ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ҳисоблаш (labor amount method) услублари билан танишдилар.

Семинар якунлари бўйича ахборотлаштириш бўйича лойиҳалар қийматини аниқлаш услубларини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тренинг “Электрон ҳукумат” ўзбек маркази ва Корея Республикаси Ахборот жамияти масалалари бўйича Миллий агентлиги (NIA) томонидан ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: