Ўзбек мутахассислари нефтчилар учун янги ишланмани тақдим этдилар
Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек мутахассислари томонидан даврий газлифт билан суюқликни қудуқдан чиқарувчи ускуна ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, ишланма “Илмий-техника ахбороти” давлат унитар корхонаси ходимларига тегишли.
Янги услуб нефть қазиб олиш соҳасида фойдаланишга мўлжалланган. Унинг вазифаси учликлар орасидаги жойларни тўпланиб қолган суюқликдан тозалаш ва учликларнинг ишга лаёқатини оширишдан иборат.


