Ўзбек мутахассислари самарали пахта териш ускунаси ишлаб чиқдилар
Тошкент. 3 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек мутахассислари томонидан вертикал-шпинделли пахта териш ускунаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ихтиро Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази ходимларига тегишли.
Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, ускуна қишлоқ хўжалиги машинасозлигида қўлланилади. Уни ишлаб чиқишда агротехника кўрсаткичлари анча юқори бўлган самарали пахта териш аппаратини яратиш вазифаси қўйилган эди.
Вертикал-шпинделли пахта териш аппарати иккита ишлов бериш секциясини ўз ичига олган бўлиб, улар бири иккинчисига нисбатан пахта териш машинасининг ишчи ҳаракати йўналиши бўйлаб орасида ишчи тирқиш ҳосил қилган ҳолда силжиган, ҳар бир секция шпинделли ва қисадиган ҳамда олиб қўйиладиган айланувчи барабанлар билан таъминланган.