Ўзбек мутахассислари сурункали бош мия ишемиясини даволашнинг оддий ва тежамкор усулини ихтиро қилдилар
Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – Ўзбек мутахассислари ёши катта ва қари шахсларда гипертоник генезга эга бўлган сурункали бош мия ишемиясини даволашнинг оддий ва тежамкор усулини ихтиро қилдилар, дея хабар қилади Интеллектуал мулк агентлиги.
“Ушбу ихтирода гипертоник дисциркулятор энцефалопатияда сурункали бош мия ишемиясини даволаш усули таклиф қилинган бўлиб, бу усул қоннинг реологик хусусиятлари, микроциркуляцияси, венадан қочишини нормаллаштирадиган, антиоксидант, ангиопротектив, нейропротектив ва нейротрофик таъсир кўрсатадиган воситаларни юборишни ўз ичига олади”, - дейилади хабарда.
Муаллифлар Маджидова Якутхон ва Усманова Дурдонага ушбу ихтиролари учун ИАП 05408 рақамли патент берилгани ҳам хабар қилинмоқда.