Ўзбек мутахассислари суюлтирилган табиий газдан муқобил энергия манбаи сифатида фойдаланишни таклиф қилдилар
Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек мутахассислари суюлтирилган табиий газдан (СТГ – 95% метандан ташкил топган, қолган 5% этан, пропан, бутан, азотдан иборат) муқобил энергия манбаи (МЭМ) сифатида фойдаланишни таклиф қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Гап СТГни генератор печкаларида бензин ўрнида фойдаланиш ҳақида кетмоқда.
“Ўзпахтасаноат” ассоциациясидан хабар қилишларича, ушбу технология “Paxtasanoat Ilmiy Markazi” Илмий-амалий маркази ва Ишлаб чиқаришда илмий-техникавий мутахассислар кенгаши Ассоциацияси мутахассислари томонидан таклиф қилинди.
Ушбу технологияни синовдан ўтказиш мақсадида уни Фарғонадаги Бешариқ пахта тозалаш заводида ўрнатиб, ишлатиб кўрилди.