Ўзбек мутахассислари тиббий видеомаслаҳатлар дастурини таклиф қилдилар

Дата: 09:39, 19-03-2015.

Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Ўзбекистондаги Республика нейрохирургия илмий маркази мутахассислари томонидан масофавий видеомаслаҳатлар дастури ишлаб чиқилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, дастур шошилинч диагностика ўтказиш ва беморларни нейрожарроҳлик усули билан даволаш мақсадида мутахассислар ўртасида масофавий видеомаслаҳатлар учун мўлжалланган.

Дастурнинг функционал имкониятлари орасида унинг маҳаллий алоқа техник шароит ва эҳтиёжларга мослаштирилган видео-аудио ва матнли ахборотни узатиш имкониятини ажратиб кўрсатиш мумкин. Айни пайтда мулоқот дарчаси матнли хулосаларни кўриш, эшитиш ва маслаҳат жойига жўнатиш имконини беради.

Дастур дастлабки маълумотлар (тасвирлар, электросигналлар, электрокардиограммалар ва ҳ.к.) даражасида ҳам, ҳам касаллик тарихи, ахборотни сиқиш алгоритмлари, маълумотлар базасини архивлаш ва сақлаш даражасида ҳам ахборот алмашинишнинг стандарт шаклларини тақдим эта олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: