Ўзбек мутахассислари “ТИФ-Ўзбекистон” дастурий мажмуини ишлаб чиқдилар

Дата: 16:43, 11-11-2015.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – "Special Soft " хусусий корхонаси мутахассислари томонидан "ТИФ-Ўзбекистон" дастурий мажмуаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, мажмуа ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисининг иш жараёнини автоматлаштириш учун мўлжалланган ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида қўллашга мўлжалланган.

"ТИФ-Ўзбекистон" божхона ва фойдаланувчилар маълумотномаларидан фойдаланган ҳолда БЮДни (божхона юк декларацияси) таҳрир қилиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан божхона тўловларини ҳисоблаш (божхона калкулятори), БЮД электрон нусхасини шакллантириш, ташқи савдо битимларини олиб бориш ва ҳисобини юритиш кабиларни ичига олади.

Бундан ташқари, мажмуа божхона текшируви акти, намуналарни танлаш акти, товарларни олиб кириш карточкаси, жисмоний шахслардан аризалар ва ҳисоб-фактураси 
ва ҳ.к. ҳужжатларни шакллантиришда ёрдам беради.

Шунингдек, ишланмада ташқи иқтисодий фаолият бўйича ахборот-таҳлилий маълумотнома, у товар тавсифи ва кодини тезлик билан аниқлаш, ТИФни тариф ва нотариф бошқариш чоралари ҳақида (божлар, акцизлар, солиқлар, имтиёзлар, меъёрланиш, сифат сертификатлари, стратегик товарларга мансублиги) ахборот олиш, меъёрий ҳужжатлар ва актлар, қонунлар ва кодекслар рўйхати мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: