Ўзбек мутахассислари томонидан “Абитуриент” дастури ишлаб чиқилди

Дата: 16:55, 06-06-2016.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Тошкент Ахборот технологиялари университети мутахассислари томонидан “Абитуриент” дастури ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларча, дастур ҳисоб-китоб тизимлари устида операциялар бажаришга мўлжалланган бўлиб, ахборот технологиялари соҳасида қўлланади.

Дастур бир ҳисоб-китоб тизимидан бошқасига ўтиш, арифметик операциялар бажариш (қўшиш, бўлиш, ажратиш, кўпайтириш) каби функционал имкониятларга эга. 

Дастурни ишлаб чиққан Мўминов Баҳодир, Обидова Шахноза, Хожиев Сунатулло, Абдукаримов Сирожиддин ва Аҳмадалиев Абдуллажонлардан иборат муаллифлар жамоаси унга DGU 03528 сонли гувоҳнома олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: