Ўзбек мутахассислари UnionPay тизими бўйича тренингда қатнашдилар

Дата: 12:46, 08-07-2016.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Ягона умумреспублика процессинг маркази  мутахассислари Шанхай шахрида (Хитой) China UnionPay халқаро тўлов тизими томонидан ушбу тўлов тизими иштирокчилари учун ташкил этилган тренинг-семинарда иштирок этдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон банклар уюшмасидан хабар беришларича, семинарда UnionPay International тўлов тизимида рискларни бошқариш ҳамда баҳсли транзакцияларни англаш ва ҳал қилиш тизими структураси мавзулари муҳокама қилинди.

UnionPay ХТТ етакчи экспертлари семинар иштирокчиларига товламачилик турлари ва уларнинг олдини олиш ҳақида маълумотлар бердилар, шунингдек, баҳсли транзакцияларни рўйхатга олиш ва зиддиятларни ҳал қилиш юзасидан назарий ва амалий билимлар тақдим этдилар.

Семинар якунлари бўйича барча иштирокчиларга халқаро сертификатлар тантанали равишда топширилди.

Эслатиб ўтамизки, Ягона умумреспублика процессинг маркази Ўзбекистон тижорат банкларига процессинг ва эмиссия марказида, оммавий тўловлар марказида хизматлар кўрсатади, шунингдек, терминал, банкомат ва инфокиоскларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: