Ўзбек мутахассисларига АҚШга бориш учун зарур бўладиган хужжатларга талаблар ҳақида гапириб беришди

Дата: 15:42, 08-05-2014.

Тошкент. 8 май. ЎзТАГ – “Тошкент” халқаро аэропортида “АҚШга бориш учун зарур бўладиган хужжатларга талаблар” мавзуида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги кўмагида ташкил этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, “Тошкент” халқаро аэропортининг иммиграция назорати бўлими, Ҳаво алоқаси бўйича бош агентлик кассир ва ходимлари, Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича қўмита ва Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси ходимлари семинарда иштирок этдилар.
МАКдан хабар беришларича, тренинг хужжатлари тўғри бўлмаган йўловчиларни аниқлаш ишини яхшилаши, авиакомпания йўловчиларини АҚШга киритмаслик ҳолатларини камайтиришга ёрдам бериши керак.
Тренинг қатнашчилари олдида АҚШ вице-консули О. Вэстхассел, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси иммиграцияя визалари бўлими бошлиғи Н. Эргашева ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза фирибгарликларининг олдини олиш бўлими мутахассиси Г. Жумамуратовалар иштирок этишди.
МАКда қайд этишларича, шу каби тренинглар мутахасисларнинг авиакомпания рейсларни амалга оширувчи мамлакатлар виза иммиграция қоидалари бўйича малакаларини оширишга хизмат қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: