Ўзбек мутахассисларининг ишланмаси поездлар хавфсизлигини оширади

Дата: 17:35, 13-10-2016.

Тошкент. 13 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек темирйўлчилари томонидан туташмасиз релс занжири қурилмаси ишлаб чиқилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, ишланма Тошкент темир йўл муҳандислари институти ходимларига тегишли бўлиб, мазкур фойдали модел темир йўл техникаси, поездлар ҳаракатини бошқариш учун темир йўл автоматикаси ва телемеханикаси системалари учун мўлжалланган.

Туташмасиз релс занжири қурилмаси йўл участкалари ҳолати назоратининг ишончлилигини ва поездлар ҳаракати хавфсизлигини оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: