Ўзбек насос маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 1,133 млрд сўмлик акциялар чиқармоқда

Дата: 16:37, 09-01-2015.

Тошкент. 9 январ. ЎзТАГ – “SUVMASH” акционерлик жамияти (АЖ) қиймати 1,133 млрд сўмлик акциялар чиқармоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор компания акционерларининг йиллик йиғилишида қабул қилинган.

Эмиссия Хусусийлаштириш давлат қўмитасига қарашли Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан рўйхатга олинди.

Жами муомалага 226,56 минг дона хужжатлаштирилмаган исми кўрсатилган акциялар чиқарилиб, ҳар биринининг номинали 5 минг сўм бўлади. Бундан 224,3 минги оддий, 2,26 минги имтиёзли акциялар бўлади.

Эслатиб ўтамизки, “SUVMASH” АЖ электронасос агрегатлар ва уларга эҳтиёт қисмларни лойиҳалартириш, ишлаб чиқариш ва техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган.

$1 = 2424,23 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: