Ўзбек нейрохирургиясида 11 фан доктори ва 36 фан номзодлари меҳнат қилмоқда

Дата: 10:56, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Бугунда ўзбек нейрохирургиясида 271 мутахассис – 11 фан доктори ва 36 фан номзодлари меҳнат қилмоқда, яна 170 атрофида мутахассислар малака тоифаларига эга, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 5 апрел куни уюштирилган матбуот анжуманида очиқланди. 

Таъкидланишича, Республика нейрохирургия илмий маркази Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 декабрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган. 2007 йилда марказ янги бинога кўчирилган. Бундан ташқари, мамлакатда тезкор тиббий ёрдам тизими ташкил этилди. Натижада мамлакатнинг энг олис туманлари аҳолиси ҳам жароҳатланишнинг илк соатларидаёқ малакали нейрохирургия ёрдами олиш имконига эга бўлдилар.

Ўзбекистон нейрохирурглари АҚШ, Англия, Германия, Италия, Корея Республикаси, Туркия, Япония, Польша, Россия каби мамлакатларда малакаларини оширдилар. 

Республикада қатор давлат дастурлари қабул қилинган бўлиб, улар доирасида вилоят ва туман тиббиёт муассасалари замонавий нейрохирургия ускуналари билан жиҳозланди.

Юқоритехнологик даволаш услублари жорий этилди. Бугунда нейрохирургия бўлимларидаги оператив фаоллик даражаси 30% атрофидага, йирик клиникаларда эса 60% етади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: