Ўзбек нодавлат нотижорат ташкилотлари юристлар маслаҳатини бепул олишлари мумкин

Дата: 17:21, 22-12-2015.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Юридик клиникаси нодавлат нотижорат ташкилотлари (ННТ) учун беғараз юристлар маслаҳатларини ташкил этиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Федерация Кенгашидан хабар беришларича, ҳозирда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Юридик клиникаси” ННТдан 2016 йилда беғараз юристлар маслаҳатлари кўрсатиш учун аризалар қабул қилмоқда

Акция ННТ фаолияти ҳуқуқий томони даражасини ошириш, контрагентлар билан ҳуқуқий муносабатлар, ташкилотлар фаолиятини ички тартибга солиш доирасида юзага келадиган баҳсларни ҳал қилишга қаратилган.

Хизматлар Тошкентда фаолият юритаётган ННТ Юридик клиника кўнгиллилари томонидан тажрибали устозлар бошчилигида кўрсатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: