Ўзбек оғир атлети жаҳон чемпиони бўлди

Дата: 14:27, 07-12-2017.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон вакили Достон Ёқубов эркаклар ўртасида 69 г вазн тоифасида силтаб кўтариш машқида Анахаймда (АҚШ) бўлиб ўтган 2017 йилги жаҳон чемпионатининг “олтин” совринини қўлга киритди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси маълум қилди.

Достон Ёқубов 179 кглик тош кўтариб, барча иштирокчилар орасида энг яхши натижа кўрсатди ва биринчиликнинг олтин медалини олди.

“Кумуш” соврин Корея вакилига, “бронза” эса Франция вакилига насиб қилди.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: