Ўзбек оғир атлетикачилари Уммондаги Осиё кубогида 9 медалларни қўлга киритдилар

Дата: 16:01, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – Ўзбек оғир атлетикачилари Уммондаги (Иордания) Осиё кубогида 9 медалларни қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Оғир атлетика федерациясидан хабар қилишларича, мусобақанинг биринчи кунида жаҳон чемпионати совриндори Рўзимурод Асланов 56 кг вазн тоифасида учта олтин медални қўлга киритди. У силтаб кўтаришда 100 кг, бирданига кўтаришда 125 кг натижа кўрсатди. Ўзбекистон ҳисобига яна уч олтин медални Суннатилло Шокиржонов (85 кг) олиб келди. У ялпи ҳисобда 304 кг натижа кўрсатди.

Бундан ташқари, Хивалик 18 ёшли оғир атлетикачи Шахзод Худойберганов (77 кг) силтаб кўтаришда 135, бирданига кўтаришда 160 ва ялпи 295 кг натижа кўрсатиб, уч кумуш медалларга сазовор бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: