Ўзбек оғир атлетикачиси Руслан Нурудинов Қозоғистондаги жаҳон чемпионатида “кумуш” медални қўлга киритди

Дата: 11:32, 17-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек оғир атлетикачиси Руслан Нурудинов Қозоғистондаги жаҳон чемпионатида “кумуш” медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон вакили Руслан Нурудинов 105 кггача бўлган вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди. Ҳаммаси бўлиб штангачи 432 (193+239) кг оғирликни кўтарди. Худди шундай натижа қозоғистонлик спортчи Илья Ильин томонидан ҳам кўрсатилди. Лекин у вазни енгиллиги туфайли тўртинчи бора жаҳон чемипиони бўлди”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

“Мен жуда бахтлиман. Тиззам лат еган ва тайёргарлик оғир кечаётган эди. Машқларда 215 кгдан ошиқ кўтармаётган эдим. Бугун ана шундай натижа кўрсатганимни мўъжиза дейиш мумкин”, – деб таъкидлади Р.Нурудинов.

Эслатиб ўтамизки, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати Алматида 8-16 ноябр кунлари Балуан Шолак номидаги Спорт саройида бўлиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: