Ўзбек оғир атлетикачиси ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатининг совриндори бўлди

Дата: 18:16, 22-06-2017.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбек оғир атлетикачи Шахзод Худайберганов Токиода ёшлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг совриндори бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

23 июнгача давом этадиган турнирда ўзбекистонлик уч спортчи қатнашмоқда.

Мамлакат номидан турирда 77 кг вазн тоифасида Шахзод Худайберганов, 94 кг вазн тоифасида Фарходбек Собиров ва 105 кг вазн тоифасида Акбар Жўраев қатнашишмоқда.

Биринчи бўлиб Шахзод Худайберганов майдонга чиқиб, силтаб кўтаришда 152 кг, даст кўтаришда 186 кг натижа кўрсатиб, жами 338 кг оғирлик йиғди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: