Ўзбек ОАВ Душанбедан Тошкентга рейс тожик томони айби билан бекор қилингани ҳақида ёзди

Дата: 14:36, 21-02-2017.

Тошкент. 21 феврал. ЎзТАГ – Ўзбек ОАВ Душанбедан Тошкентга рейс тожик томони айби билан бекор қилингани ҳақида ёзишди, деб хабар беради Тожик телеграф агентлиги (ТожикТА).

“Душанбе-Тошкент-Душанбе рейси “Somon Air” авиакомпанияси томонидан 20 февралда амалга оширилиши зарур бўлган биринчи доимий рейси тожик томони айби билан бекор қилинди”, - деб деб ёзади ўзбек ОАВ Ўзбекистон авиация тармоғидаги манбаларга асосланган ҳолда.

Хабарда айтилишича, тожик томони рейс амалга оширилиши учун зарур расмий ишларини бажармаган ва керакли ҳужжатларни Тошкентга жўнатмаган.

Шунингдек, тармоқдаги манба ОАВ эълон қилган Тошкент аэропорти Душанбедан рейсни қабул қилишни истамагани ва бунга тайёр эмаслиги ҳақидаги тахминларни инкор қилган.

ОАВ “Somon Air” авиакомпанияси нотўғри маълумот тарқатгани учун Тошкент олдида узр сўраган.

ОАВ маълумотларига кўра, яқин вақт ичида Душанбега жавоб рейсини амалга ошириши керак бўлган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизмати бу борада расмий изоҳ беради.

“Somon Air” авиакомпанияси ўзбек ОАВ хабарларини шарҳламаган.

Эслатиб ўтамизки, тошкентга тожик авиакомпанияси рейси билан 26 йўловчи учиши зарур эди. Уларни барига чипта пули қайтарилган ва кечирим сўралган.

Ҳозирда ширкат ўзбек ҳамкасблари билан рейсни тиклашга доир техник масалаларни ҳал қилаётгани маълум қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: