Ўзбек обуна агентлиги охирги икки чорак учун 487,9 млн сўм дивиденд тўлайди

Дата: 16:21, 10-06-2014.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – “Матбуот тарқатувчи” очиқ акционерлик компанияси 2013 йилнинг 4-чораги ва 2014 йилнинг 1-чораги учун қиймати 487,9 млн сўмлик ($212,07 минг) дивидендлар тўлайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тўлов оддий хужжатлаштирилмаган қиймати 3 минг сўмлик акциялар бўйича амалга оширилади. Даромадлар тўлаб бериладиган акцияларнинг умумий сони 1 млн дона.
Обуна агентлиги 2013 йилнинг 4-чораги учун ҳар бир акцияга 320,8 сўм (номиналига 10,7%) ва 2014 йилнинг 1-чораги учун ҳар бир акцияга 167,1 сўм (5,6%) тўлаш ниятида.
Дивидендлар 2014 йилнинг 28 июлига қадар тўлаб берилади.
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази сайтидаги маълумотларга асосан, 2013 йилда акционерлик компанияси 1,23 млрд сўм ($534,24 минг) миқдорда соф фойда олган бўлиб, бу 2012 йилдагига қараганда 35,6% кўп.
Бугунги кунга келиб компания низом жамғармасининг рентабеллик коэффициенти 0,4%, эмитентнинг ўз ва жалб қилган маблағлари мутаносиблиги коэффициенти 5,7% тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: