Ўзбек олими Франциянинг фахрий илмий мукофотига сазовор бўлди

Дата: 11:45, 06-02-2015.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Астрономия институти директори Шуҳрат Эгамбердиев Франциянинг “Академик пальма” фахрий ордени билан тақдирланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Эгамбердиевни Франция “Академик пальма” фахрий ордени кавалери номи билан тақдирлаш ҳақидаги фармон Франция бош вазири томонидан 2015 йилнинг 1 январ куни имзоланган. Ушбу мукофот ўзбек олими профессор Эгамбердиевга Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги астрономия ва астрофизика соҳасидаги илмий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун берилди”, – деб таъкидланади Ўзбекистон Фанлар академияси хабарида.

Профессор Эгамбердиев Халқаро астрономия иттифоқи, Евро-Осиё астрономик ҳамжамиятларининг аъзоси ҳисобланади. 2002-2003 йилларда у 28 мамлакат аъзо бўлган Осиё Фанлар академиялари ассоциациясининг бош котиби этиб тайинланган эди. У Ўзбекистонда халқаро IRIS дастури доирасида қуёшнинг глобаль акустик тебранишларини тадқиқ қилиш бўйича илмий йўналишга асос солган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: