Ўзбек олимлари дон тозалаш машинасининг янги нусҳасини яратдилар
Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти ходимлари дон тозалаш машинасини ихтиро қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, ушбу ихтиро қишлоқ хўжалиги машинасозлигида қўлланилиб, дон тозалаш сифатини оширишга имкон беради.
“Дон тозалаш машинаси таркибига юкловчи мослама, ҳаво канали, устки ва пастки гъалвирларга эга бўлган ҳамда парракли ва артувчи валиклар билан таъминланган ярусли панжарали станлар киради. Юкловчи мослама тагида узатувчи ғўла ўрнатилган бўлиб, унинг эластик материалдан бажарилган ишчи юзасида шахмат тартибида чуқурчалар жойлаштирилган”, - дейилади хабарда.