Ўзбек олимлари ипларнинг динамик характеристикаларини аниқлаш қурилмасини ишлаб чиқдилар

Дата: 18:01, 02-10-2015.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти олимлари ипларнинг динамик характеристикаларини аниқлаш қурилмасини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлиги сайтидаги маълумотда айтилишича, “қурилмадан материалшунослик, иплар ва тўқимачилик материалларининг деформасион жараёнларини ўрганиш ва ҳисоблаб аниқлашга асосланган тадқиқотлар соҳасида фойдаланилади”.

Шунингдек, янги қурилманинг вазифаси технологик машиналарда ипларнинг деформасияланиш шарт-шароитларига мос келадиган ўзгарувчан динамик юкланиш миқдорини таъминлаш, ипларнинг (тўқимачилик материалларининг) деформацион характеристикаларини ўлчаш ва аниқлигини автоматлаштиришни оширишдан иборатлиги ҳам хабар қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: