Ўзбек олимлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун самарали қуритиш мосламасини ишлаб чиқдилар

Дата: 17:09, 05-04-2016.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Гулистон давлат университети ходимлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш учун комбинацияланган қуёш-ёқилғили қуритиш қурилмасини яратдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур қурилма қуритиш техникаси, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси маҳсулотларнинг конструктив жойлаштирилишини оптималлаштириш йўли билан қуритиш потенциалининг иссиқлик-техник самарадорлигини оширишдан иборат”, - деб хабар беришди Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: