Ўзбек олимлари кўзойнакли илон заҳридан арзон дори воситаси ишлаб чиқардилар

Дата: 15:16, 25-12-2015.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек олимлари кўзойнакли илон (кобра) заҳридан аналгетик ва фиброзга қарши фаолликка эга бўлган доривор препарат ва уни олиш усулини ихтиро қилдилар, деб хабар қилади Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.

“Мазкур ихтиро фармасевтика саноати, тиббиёт, парентерал қабул қилиш учун аналгетиклар сифатида ёки фиброзли касалликлар ва ҳолатларни даволаш ва олдини олишда қўллаш учун доривор воситаларда фойдаланишга мўлжалланган. Препарат ва усулнинг вазифаси кўзойнакли илон заҳридан фармакологик фаоллик доираси кенг бўлган, осон усулда тайёрланадиган, арзон ва ҳаммабоп дори препаратини ишлаб чиқишдан иборат”, - дейилади агентлик хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: