Ўзбек олимлари металл қувурларнинг ички томонига ишлов беришнинг янги услубини ихтиро қилдилар

Дата: 15:17, 15-09-2015.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-Плазма ва Лазер Технологиялари Институти олимлари металл қувурнинг ички сиртига ишлов бериш усулини ихтиро қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Интеллектуал мулк агентлиги сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Унга кўра, “Ихтиро металл қувурларга электр разрядлари билан вакуумда ишлов бериш соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган”. Янги “усул функционал имкониятларни кенгайтириш, жараённинг юқори тежамкорлиги ва технологик тартибини сақлаган ҳолда эксплуатация, коррозияга бардошлилик ва бошқа махсус хусусиятлари юқори бўлган арзон материал асосида маҳсулот яратишдан иборатдир”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: