Ўзбек олимлари нефт маҳсулотларини текшириш учун сувга таъсирчан пастани яратдилар

Дата: 17:15, 13-11-2015.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбек олимлари нефт маҳсулотларини текшириш учун сувга таъсирчан пастани яратдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, ихтиро Самарқанд давлат университети олимлари томонидан яратилди.

“Мазкур ихтиро таҳлилий кимёда нефтни ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини стационар ва ҳаракатдаги сақлаш ва ташиш воситаларининг текширув назоратини олиб боришда, товарости сувнинг сатҳи ва миқдорини аниқлаш зарурати туъгилганида нефт маҳсулотлари - сув фазаларини тақсимлаш чегараларини аниқлаш учун фойдаланилади”, - дейилади агентлик хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: