Ўзбек олимлари қоғоз тайёрлаш учун янги таркибни таклиф қилдилар

Дата: 18:24, 14-12-2016.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбек олимлари қоғоз тайёрлаш учун янги таркибни таклиф қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, мазкур ихтиро целлюлоза қоғоз саноатида қўлланилади.

Ихтиронинг асосий вазифаси сифат кўрсаткичлари юқори бўлган қоғоз тайёрлаш учун таркиб ишлаб чиқиш ва олинаётган қоғоз нархини арзонлаштиришдан иборат.

Қоғоз тайёрлаш учун таклиф қилинаётган таркиб целлюлоза, каолин, канифол елими, алюминий сулфати ва карбоксиметилцеллюлозани ўз ичига олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: