Ўзбек олимлари пахта тозалаш ускунасини такомиллаштирдилар
Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти мутахассислари пахта тозалаш агрегатининг тозалаш секциясига оид фойдали моделни ишлаб чиқдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тўғрисидаги маълумот Интеллектуал мулк агентлиги сайтида эълон қилинган.
Хабарда айтилишича, янги қурилма корпус, 12 қаторли қозиқли ва уларнинг остида тўрли юзали кетма-кет иккита қозиқли барабандан иборатдир. Унда колосникли иккита аррали барабанга толани етказиб бериш учун қурилма, шчеткали ечиладиган барабан ва винтли конвеер мавжуд. Аррали барабанларга тола етказиб бериш қурилмаси иккита чўткали валиклар кўринишида ясалган. Натижада, пахта тозалаш ишончлилиги ва самарадорлиги оширилади.


