Ўзбек олимлари “С” гепатити вирусига антитаначаларни аниқлашнинг янги усулини таклиф қилдилар
Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг "Радиопрепарат" давлат корхонаси олимлари “C” гепатити вирусига қарши антитаначаларни иммунофермент йўли билан аниқлашнинг янги усулини ихтиро қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларича, ушбу усулдан вирусология ва иммунологияда фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, у “С” гепатити бўлган бемор қонида топилган антитаналарни аниқлаш ва донор қонининг скрининг тадқиқотларини олиб бориш мақсадида ўтказиладиган иммунологик таҳлил учун реагентлар тўпламини ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси таҳлилнинг таъсирчанлиги ва ўзига хослигини оширишдан иборат.