Ўзбек олимлари сурункали юрак етишмовчилигининг ривожланиш ҳавфини прогнозлаш усулини ихтиро қилдилар
Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Кардиология соҳасида ўзбек миллатига мансуб шахсларда сурункали юрак етишмовчилигининг ривожланиш ҳавфини прогнозлаш усули ихтиро қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Интеллектуаль мулк агентлигига асосланган ҳолда.
“Ушбу ихтиронинг моҳияти сурункали юрак етишмовчилигининг ривожланиш хавфини прогнозлаш усули орқали қон олиш ва генетик таҳлил ўтказиш, ўзбек миллатига мансуб шахсларда периферик томир қони лимфоситларидан ДНК ажратиб олиш, генларнинг полиморфизмини аниқлаш, ДНК синтезининг полимераза реакцияси ёрдамида ва генлар генотиплари ва аллелларини аниқланган ҳолда сурункали юрак етишмовчилигининг юқори ривожланиш хавфини прогнозлашдан иборат”, - дейилади хабарда.
Ихтиро олимлар Алиева Тоҳирахон, Камилова Умида ва Бобоев Қодиржонларлиги айтиб ўтилган.
“Муаллифларга ихтирога IAP 05433 патент берилди”, - дея хулоса қилинади хабарда.


