Ўзбек олимлари томонидан кимётерапияни модификациялаш усулига патент олиш учун талабнома топширилди

Дата: 11:26, 18-07-2014.

     Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик мутахассислар тажрибада кимётерапияни модификациялаш усулига патент олиш учун талабнома топширдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги маълумотларига кўра, ихтиро тиббиёт, айнан онкология, хусусан, хавфли ўсмалар кимётерапияси заҳарлилигини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
     Мазкур усулнинг янгилиги – кимётерапия модификатори сифатида кимёпрепарати инъексиясидан 10-15 дақиқа ўтгач, 10 дақиқа давомида 52-55 Гс ўрта частотали вибрациядан фойдаланилади, ушбу амалиёт ҳар сафар кимёпрепарати киритилгандан сўнг такрорланади. Натижада, кимётерапия самарадорлигини оширишга имкон берадиган усул яратилиб, бир қатор асоратлар камайтирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: