Ўзбек олимлари ушоқ моллар орасида учрайдиган юқумли касалликка қарши вакцина тайёрлаш учун штамм яратдилар

Дата: 20:11, 07-05-2014.

Тошкент. 7 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ушоқ моллар, хусусан, қўйлар орасида учрайдиган ўткир юқумли касаллик - бредзотга қарши вакцина тайёрлаш учун штамм ихтиро қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, ушбу касаллик сезиларли иқтисодий зарар келтиради. Шу сабабли бутун дунёда унинг олдини олиш учун жуда кўп маблағ сарфланади.
Ихтиро муаллифлари Ўзбекистон Ветеринария илмий тадқиқот институти олимлари бўлишди. Уларнинг фикрига кўра, ушбу штаммнинг яратилиши ветеринар микробиологияда сезиларли ижобий ўзгариш ясайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: