Ўзбек олимлари янги ихтирога патент олиш учун ариза бердилар

Дата: 10:28, 03-07-2014.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – Ўзбек олимлари томонидан янги ихтирога патент олиш учун ариза берилди. Ихтиронинг моҳияти Carica papaya қовун дарахти ширасидан протеолитик таъсирга эга ферментлар йиғиндисини олиш усули билан боғлиқ, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, ихтиро муаллифлари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва С.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти олимларидирлар.
Ишланма Carica papaya қовун дарахти латексидан хондролитик (томир тиқинларини йўқотувчи), фибринолитик (қон қуйқаларини эритувчи) ва тромболитик (қон қуйқаларини эритувчи) хусусиятларга эга бўлган янги маҳаллий ферментли препаратни яратиш йўлидаги босқичлардан биридир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: