Ўзбек олимлари янги муқобил қувват манбасини таклиф қилдилар

Дата: 18:12, 25-05-2017.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Ўзбек олимлари янги муқобил қувват манбасини таклиф қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Интеллектуал мулк агентлигига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси М.Т.Ўрозбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти мутахассислари ҳаракатланаётган транспорт воситасининг механик энергиясини электр энергиясига айлантириш борасида ўзига хос ихтирога эришдилар”, - дейилади хабарда.

Агентлик маълумотларига кўра, ихтиро ўтиб кетаётган транспорт воситасининг механик энергиясини электр энергиясига айлантирувчи, қайтма-илгарилама ҳаракат қила олиш имконияти билан бажарилган, ток генераторли мураккаб қурилма ва платформа кўринишидаги транспорт воситасининг ўтиши учун мосламадан иборат.

Ихтирони транспорт воситалари гавжум жойларда қўллаш эвазига муқобил электр энергияси манбаи ҳосил қилиш мумкин бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: