Ўзбек олимлари Япония фондига лойиҳалар топширишлари мумкин

Дата: 16:14, 05-01-2017.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон олимлари Япония ҳукуматининг тадқиқотчилик ҳамкорлиги бўйича дастурига ўз лойиҳаларини топширишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига асосланган ҳолда.

Қўмита маълумотларига кўра, ҳар йили Япония ҳукумати “Фан ва технологиялар соҳасида барқарор ривожланиш учун тадқиқот ҳамкорлиги” техник кўмак дастури  (SATREPS) бўйича лойиҳалар танловини эълон қилади.

Дастур доирасида манфаатдор тадқиқот институтлари 2018 йил учун истиқболли лойиҳаларни тақдим этишлари мумкин.

Тадқиқотлар атроф муҳитни муҳофаза қилиш, қуйиуглеродли ҳамжамиятга йўналтирилган энерготизимлар, биоресурслар имкониятларидан унумли фойдаланиш, табиий офатларни бартараф қилиш бўйича технологиялар ва юқумли касалликларга қарши чоралар йўналишларида бўлиши зарур.

Аризалар 2017 йил октябргача қабул қилинади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: