Ўзбек олимлари яраларни битирувчи фармацевтик воситани ихтиро қилдилар

Дата: 16:58, 12-08-2016.

Тошкент. 12 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти ходимлари фармацевтик яра битирувчи композицияни яратдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Интеллектуал мулк агентлиги сайтидаги маълумотга кўра, мазкур композициядан тиббиёт ва фармацевтикада фойдаланилади.

Таъкидланишича, ходимлар олдига қўйилган вазифа – йирингли яллиғланувчи касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш учун оптимал юмшоқ дори шаклини ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

“Янги воситанинг бошқа яра битирувчи композициялардан таркибида актив компонент сифатида Nigellasativa экиладиган седана уруғидан олинган полипептидлар жамламаси, ўсимлик ёғ сифатида эса Nigellasativa экиладиган седана уруғидан олинган ёғ ҳамда қўшимча равишда А ва Е витаминларидан фойдаланилгани билан ажралиб туради”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: