Ўзбек олимлари яраларни битказувчи воситани ишлаб чиқдилар

Дата: 22:11, 16-06-2016.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академик О.Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти олимлари янги яра битказувчи восита ихтиро қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Интеллектуал мулк агентлигидан малум қилишларича, мазкур восита фармацевтика саноати, чунончи этиологияси ва тўқима патологияси ҳар хил бўлган яраларни даволашда тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлган даволовчи композицияни олиш технологиясида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Унинг вазифаси яра битказувчи малҳам ва инъекция учун эритма (микроимплантат) сифатида қўллаш мумкин бўлган, тикловчи ва кенг даволовчи (микробларга қарши, яра битказувчи, оғриқсизлантирувчи) хусусиятларига эга бўлган коллаген асосидаги кўп мақсадли таркибга эга бўлишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: