Ўзбек олимлари юқори даражада мустаҳкамликка эга бўлган қоғоз массасини ихтиро қилдилар
Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ходимлари янги ишланма – қоғоз массасини тақдим қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан маълум қилишларча, янги ихтиро целлюлоза-қоғоз саноатида фойдаланиш учун мўлжалланган. Ишланма офсет босма учун қоғоз массаси таркибини ишлаб чиқиш, механик пишиқликни ошириш, қоғознинг синишига қаршилигини ошириш, қоғознинг оқлигини сақлаш ва шимиш хусусиятини беради.
Қоғоз массаси маҳаллий хом ашёдан елимловчи модда сифатида полиакрил-нитрил толаси (ПАН - нитрон толаси) чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда тайёрланади.