Ўзбек олимларига Қозоғистоннинг мукофотлари топширилди

Дата: 21:10, 10-02-2016.

Тошкент. 10 феврал. ЎзТАГ – Икки ўзбекистонлик олим Қозоғистон Халқлари Ассамблеясининг 20 йиллигига чиқарилган “Қазақстан халқы Ассамблеясына 20 жыл” юбилей медаллари топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Медалларни топшириш маросими бугун Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида бўлиб ўтди.

Элчихонадан маълум қилишларча, мукофотлар Қозоғистон Республикаси президентининг қарорига мувофиқ топширилган.

Хусусан, мукофотларга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти “Замонавий тарих” бўлими мудири, фалсафа фанлари номзоди Равшан Назаров ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети “Демократик жамият қуриш назария ва амалиёти кафедраси доценти, тарих фанлари номзоди Алишер Собировлар лойиқ кўрилди

Янгилик билан ўртоқлашиш: