Ўзбек олимларининг ихтироси жигар етишмовчилиги хасталигини аниқлашга ёрдам беради

Дата: 14:24, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослашган жарроҳлик маркази олимларининг ихтироси жигар циррози хасталигини даволашда ёрдам беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигидан хабар беришларича, тадқиқотчилар томонидан таклиф этилган даволаш усули жигар циррози касаллигида операциядан кейинги давр оғирлигини аниқлашга кўмаклашади. Усулни қўллаш натижасида, жигар етишмовчилиги бўлган хасталарга ташхис қўйиш аниқлиги ошади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: