Ўзбек олимларининг ишланмаси бўлажак оналарга ёрдам беради
Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик мутахассислар томонидан ҳомиладор она ва болани муҳофаза қилиш мақсадида аёлларда одатий ҳомила ташлашда антифосфолипид синдромини даволаш усули ихтиро қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан хабар қилишларича, ихтиро қилинган янги усул тиббиёт, акушерлик ва гинекология соҳаси учун мўлжалланган. Ихтиро ҳомиладорлик ва туғруқнинг асоратли кечишини, ва шунингдек, перинатал касалликлар ва ўлим ҳолатларини камайтиришга имкон беради.