Ўзбек олимларининг ишланмаси шифокорларга масофадан малака оширишга имкон беради

Дата: 11:33, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Ўзбек мутахассислари томонидан соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва масофавий равишда малака ошириш дастури яратилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги дастур Ўзбекистон врачлар ассоциацияси ва Саломатлик ва тиббий статистика институти ходимлари томонидан ишлаб чиқилди.

Интеллектуаль мулк агентлиги маълумотларига кўра, дастур врачларни масофавий равишда малакасини ошириш учун мўлжалланган бўлиб, у масофавий малака ошириш қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш, ўқув дастурлари билан таништириш, портфолио орқали малака ошириш натижаларини кузатиб бориш имконини беради.

Шунингдек, унда тестларни ечиш бўйича вақтни белгилаш, тест натижаларини экранга чиқариб бериш ва тест натижаларини сақлаш ҳам мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: