Ўзбек Олий бизнес мактабининг мақоми ўзгарди

Дата: 11:49, 14-10-2014.

Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Ҳукумат қарорига мувофиқ Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академиясининг Олий бизнес мактаби (ОБМ) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига айлантирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қарорда айтилишича, ОБМ мустақил олий ўқув юрти бўлиб, икки йиллик магистрлик таълим дастурлари доирасида бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув (Master of Business Administration – MBA) бўйича мутахассисларни тайёрлайди.

Бу ерда йилига 75 киши ўқитилади.           

Олий маълумотга ва камида 3 йил иш стажига эга бўлган 40 ёшга кирмаган Ўзбекистон фуқаролари ОБМ талабалари бўлишлари мумкин.

ОБМ тингловчиларига ОЎЮлари талабаларига бериладиган стипендиядан 20% юқори бўлган миқдорда стипендия берилади ҳамда уларнинг иш жойлари сақлаб қолинади.

ОБМ ҳақидаги қарор 8 октябрда қабул қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: