Ўзбек онкологлари Россия онкомаммологлар жамиятининг йиллик конгрессида қатнашадилар

Дата: 18:07, 27-08-2015.

Тошкент. 27 август. ЎзТАГ – Ўзбек онкологлари Россия онкомаммологлар жамиятининг йиллик “Сут безлари саратонини аниқлаш ва даволашда инновациялар” номли конгрессида қатнашадилар, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РИА Новости маълумотларига кўра, конгресс Сочида 3-5 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Аниқлаштирилишича, унда Россия, АҚШ, Финляндия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Озербайжон, Ўзбекистондан бўлган 500 ошиқ мутахассислар қатнашади.

“Экспертлар сут бези саратони даволашда диагностика, скрининг, инновация масалаларини муҳокама қиладилар. Асосий тадбирлар доирасида маърузалар танлови ўтказиш режалаштирилган, шунингдек, онкологик муассасалар бош шифокорлари, нур терапевтлари, маммологлари, радиологлар иштирокида баҳслар ва доира суҳбатлари ташкил этилади”, - дейилади хабарда.

Конгресс ҳар йили ўтказилади ва сут бези саратони аниқлаш ва даволаш бўйича экспертлар фикри ва тажриба алмашиниш учун ягона майдонча ўлароқ фаолият юритади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: