Ўзбек қонун чиқарувчилари тадбиркорлар ишига ноқонуний аралашиш учун жиноий жавобгарлик жорий этишга тайёрлар

Дата: 18:51, 02-11-2015.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ - Ўзбек қонун чиқарувчилари тадбиркорлар ишига ноқонуний аралашиш учун жиноий жавобгарлик жорий этишга тайёрлар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини муҳокама қила туриб, Ўзбекистон парламенти қонунчилик палатаси депутатлари “Қонунда давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, бундай фаолиятга қонунга хилоф равишда аралашиш, хусусий мулк ҳуқуқини бузиш учун токи жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган”лигини таъкидладилар.

“Маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш орқали хусусий мулк ҳуқуқи кафолатлари кучайтирилган. Рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш тартиб-таомиллари, шу жумладан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бундай жараёнлар янада соддалаштирилган, тадбиркорлик субъектларининг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилган”, - дейилади Ўзбекистон парламенти қонунчилик палатаси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: