Ўзбек ошпазлари Халқаро пазандалик чемпионатида 7 медалларни қўлга киритдилар
Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Грециянинг Солоники шаҳрида IX Халқаро пазандалик санъати чемпионати бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Пазандалик биринчилигида жаҳоннинг 25 мамлакатидан жамоалар иштирок этди. Ўзбекистон, Россия, Кипр, Англия, Франция, Монголия, Молдавия, Сербия, Исроил, Болгария, Корея, Япония, Хорватия, Греция ва бошқа мамлакатлар ошпазлари ўз маҳоратларини намойиш қилдилар. Ўзбекистонликлар турнирда 7 бронза медалларни қўлга киритдилар. Уларнинг иккитаси энг нуфузли “Chef of the yea” (“Йил бош ошпази”) ва “Restaurant Dessert” (“Ресторан десерти”) номинацияларида олинди”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Ошпазлари ассоциациясида.


