Ўзбек ОТМ янги ўқув йилида 66316 кишини бакалавриатга қабул қилади

Дата: 16:00, 06-05-2017.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Ўзбек олий таълим муассасалари (ОТМ) янги ўқув йилида 66316 кишини бакалавриатга ўқишга қабул қилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Юқоридаги талабалардан 18194таси давлат грантлари бўйича, 48122 нафари тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Бундан ташқари, магистрлар учун 5000 нафар ўрин ажратилган бўлиб, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 1556та ва тўлов-контракт асосида 3444та.

Шунингдек, Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимида – 100 нафар, жумладан, давлат грантлари бўйича – 15та ва тўлов-контракт асосида – 85та, Навоий давлат кончилик институтида тўлов-контракт асосида – 90 нафар ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида тўлов-контракт асосида – 80 нафар бакалавр тайёрланади.

Эслатиб ўтамизки, 2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон ОТМ 57907 бакалаврни ўқишга қабул қилди, бундан 19120 давлат грантлари бўйича, 38787 тўлов шартнома асосида. Бундан ташқари, ОТМ 5 минг магистрни қабул қилди. Шундан 1548 давлат грантлари бўйича, 3452 тўлов шартнома асосида қабул қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: