Ўзбек-қозоқ чегараси яқинида контрабанда наркотиклар партияси олиб қўйилди
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – Ўзбек куч тизимлари вакиллари ўзбек-қозоқ чегарасида марихуана моддаси партияси олиб қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳуқуқни муофаза қилиш органларидаги манбага асосланган ҳолда.
“Ўзбекистон фуқаролари бўлган 34 ёшли Филипп Ефимченко ва 33 ёшли Александр Любимовлар Сирдарё вилояти, Сирдарё туманининг “Меҳнат” поселкаси яқинида қўлга олиндилар. Уларнинг ҳар иккиси юқоридаги поселкада истиқомат қилади. Уларни текшириш жараёнида 2,7 кг марихуана, шунингдек, наркотиклар тайёрлаш учун махсус аралашма ва қурилмалар чиқди”, - деб таъкидлади манба.
Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда.