Ўзбек-қозоқ чегарасида контрабандачи қўлга олинди

Дата: 12:25, 05-10-2015.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан контрабанда йўли билан деярли икки центнер дори-дармон олиб киришга уринди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР МХҚ чегара хизмати матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Сариоғоч чегара отрядининг (қозоқ-ўзбек чегараси) “Қизил тан” заставаси наряди томонидан мамлакатимиздан дори-дармонларни контрабанда йўли билан олиб ўтишга уринишда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.

29 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг сумкасида каринфор, галавит, просульнин, нейрокс, химотрипсин, эглонил, амбробене ва бошқа (жами 27 номдаги) турли хилдаги кўплаб дорилар топилди. Сумкаларнинг умумий оғирлиги 168 кг.

Шунингдек, сумкада 16 каналли Umbrella русумли радиостанция ва Nokia мобил телефони ҳам топилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу воқеадан хабардор қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: